Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Флик «Барселона» билан Ла Лигада тарихий натижани қайд этмоқчи

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» «Эл-Класико»да ғалаба қозониб, муддатидан олдин Испания чемпионига айланди. «Кўк-анорранглилар» «Камп Ноу»да Маркус Рэшфорд ва Ферран Торреснинг 9 ва 18-дақиқаларда урган голлари эвазига Мадриднинг «Реал» клубини мағлуб этди.

Ханс-Дитер Флик жамоаси мавсум якунланишига уч тур қолганда «қаймоқранглилар»ни 14 очкога ортда қолдирмоқда. Германиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, жамоада қолган ўйинлар учун ҳам мотивация етарли.

«Биз Ла Лигада 100 очко жамғармоқчимиз. Бу бизнинг навбатдаги мақсадимиз», — деди Флик «Реал» устидан қозонилган ғалабадан кейинги интервьюсида.

Каталонияликлар чемпионатни уч хонали очко кўрсаткичи билан якунлашлари учун қолган барча учта учрашувда ғалаба қозонишлари талаб этилади.

Киритилди: 11:01, 11.05.2026.
Ўқилди: 819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик