Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Андреас Сеппи: «Истомин билан ўйинларимиз — «классика»

Баҳо:
+ | -

Денис Истомин бугун Нью-Йоркда давом этаётган АҚШ очиқ чемпионатининг учинчи давраси доирасида Андреас Сеппи билан куч синашади.

Эътиборли томони, ушбу теннисчилар "улкан тож" туркумига кирувчи мусобақаларнинг учинчисида бир-бирларига рақиблик қиладиган бўлдилар. Бунгача спортчилар "Australian Open"нинг иккинчи даврасида ва "Уимблдон"нинг биринчи даврасидан баҳс олиб боришганди. Ҳар иккала беллашув 5 сет давом этган ва унда италиялик теннисчи ғалаба қозонганди. Албатта, ушбу тўқнашувларда сетлар тай-брекларсиз якунланмаган. Умуман олганда эса икки теннисчининг ўзаро тўқнашувларида Сеппи 5 марта ғалаба қозонган бўлса, Истомин 1 марта рақибини мағлуб этган.

Шунинг учун бўлса керак, Андреас Сеппи ўзининг Истомин билан баҳсларини "классика" деб атади. Ўзбекистонлик теннисчи билан ўйинларнинг қийин ўтишини эса италиялик теннисчи ўйин услублари бир хиллиги билан изоҳлади.

"Ҳа, биз бир хил услубда ўйнаймиз. У чап томондан яхши зарба бера олади. Шунингдек ўнг томондан хам кучли зарбага эга. Шунинг учун бизнинг  тўқнашувлари, дастлабки 2та ўйинни инобатга олмаганда, доимо қизиқарли кечади", дейди Сеппи.

"US Open" мусобақаси қаттиқ қопламали кортларда бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Ушбу теннисчиларнинг сўнгги тўқнашуви эса чимли кортларда ўтганди ("Уимблдон"да).

"Биз барча қопламали кортларда тўқнаш келганмиз. Ишонч билан айтишим мумкинки, Нью-Йоркнинг хард-кортларида Истомин яхшироқ ҳаракат қилади. Шубҳасиз, бу сафарги тўқнашувимиз "Уимблдон"даги баҳсимиздан кескин фарқ қилади. Ҳаттоки Мельбурндаги корт ҳам бу ердагидан фарқ қилади", дейди италиялик теннисчи.

Денис Истомин кучли зарбага эга, аммо бундан Сеппи асло ташвишга тушаётгани йўқ.

"Истомин кучли зарба орқали очко ишлашга ҳаракат қилади. Лекин мен ҳам унга нисбатан агрессив ўйнашга ҳаракат қиламан. Уни чалғитиш учун турли вариантларни қўллашга интиламан", дейди теннисчи.

Ҳозирги кунда Андреас АТР рейтингида 23-ўринни эгаллаб турган бўлса, Истомин 65-рейтинг ўрнига эга.

"Гап шундаки, Денис тупроқли кортларда ўзини яхши ҳис қила олмайди. Менга эса тупроқли кортлар қулай. АТР рейтингида юқори ўринларни эгаллаб туриш учун эса ҳар қандай кортда яхши ўйнай олиш лозим. Ўйин услубимиз бир хил бўлишига қарамай, рейтингдаги катта фарқ шу билан боғлиқ бўлса керак", дейди итальян спортчиси.

Сеппи иккинчи давра ўйинида ҳиндистонлик Девварманни 3та сетда мағлуб этди. Бироқ учинчи сетда у 4-2 ҳисобида олдинда бораётиб, рақибининг 5-4 ҳисобида олдинга ўтиб олишига йўл қўйди. Шунга қарамай, у сетни 7-5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Ушбу ҳолатга Андреас қуйидагича изоҳ берди:

"Ўйин охирида ўзимда чарчоқ сездим ва белим оғриди. Учинчи сетда 4-2 ҳисобида олдинда бораётганимда 2та хатога йўл қўйдим ва ҳисоб 4-5га айланди. Кейин эса эътиборимни жамлаб, ўйинни ушбу сетдан кейин якунлашга муваффақ бўлдим".

Манба: www.tennis.it
Киритилди: 13:19, 01.09.2013.
Ўқилди: 4928 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.