Лондоннинг "Челси" клуби Жаҳон чемпионати стартига қадар жамоага янги бош мураббий тайинлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби жорий йилнинг январь ойидан буён жамоани бошқариб келган Лиэм Росеньорни 22 апрель куни истеъфога чиқарган эди. Ҳозирда жамоага Калум Макфарлейн раҳбарлик қилмоқда. Макфарлейн жорий мавсумда Энцо Мареска билан хайрлашилганидан сўнг ҳам бош мураббий вазифасини вақтинча бажарган эди.
Айни дамда "кўклар" Англия Премьер-лигасида 36 та ўйиндан сўнг 49 очко жамғариб, турнир жадвалининг 9-поғонасини эгаллаб турибди. Жамоа раҳбарияти мусобақадаги беқарорликни янги мутахассис ёрдамида бартараф этмоқчи.
Маълумот учун, футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Клуб раҳбарияти янги мураббий мундиал бошланишидан олдин ишга киришишини истамоқда.













