Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Жозе Моуриньо "Реал"га қайтиш учун иккита асосий шарт қўйди

Баҳо:
+ | -

Матбуотда Жозе Моуриньонинг "Реал" бош мураббийлигига қайтиши борасидаги хабарлар яна авж олмоқда. AS нашрининг душанба кунги сонида ушбу мавзуга бағишланган янги материал эълон қилинди.

Хабарда айтилишича, Моуриньо "қаймоқранглилар" ихтиёридаги ҳозирги ҳолатни таҳлил қилиб чиққан ва клуб олдига иккита талаб қўйган. Биринчидан, португалиялик мутахассис трансфер сиёсатига таъсир ўтказишни истамоқда. Моуриньо аниқ футболчилар номини танлашдан кўра, кучайтирилиши керак бўлган позициялар бўйича унинг фикри инобатга олинишини талаб қилмоқда. Унинг фикрича, "Реал" таркиби ҳозирда айрим чизиқларда мувозанатни йўқотган.

Иккинчидан, мураббий клубда ҳар бир ходим ўз вазифасини бажарадиган ва мураббийлар штаби ишига ҳеч ким аралашмайдиган қатъий тузилмани жорий этиш истагида.

Музокаралар "Бенфика" учун мавсум якунланганидан сўнг тезлашиши кутилмоқда. Айни дамда Моуриньо "бургутлар"ни Чемпионлар лигасига олиб чиқиш вазифасига диққатини қаратган. Бунинг учун жамоа сўнгги тур натижаларига кўра турнир жадвалида иккинчи ўринни сақлаб қолиши керак.

Киритилди: 22:55, 11.05.2026.
Ўқилди: 4122 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6953]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4924]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3309]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3213]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3152]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2669]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2659]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2625]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик