Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Италия Суперкубоги манзили ўзгаради: Саудия Арабистони варианти бекор қилинди

Баҳо:
+ | -

А Серия президенти Луиджи Де Сьерво 2026/27 йилги мавсумда Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилмаслигини тасдиқлади. Мусобақа мезбонлиги учун асосий номзодлар сифатида АҚШ ва Италия кўрилмоқда.

Аввалги мусобақа Саудия Арабистонида бўлиб ўтган эди ва шартномага кўра, ташкилотчиларда кейинги турнирни ҳам ўша ерда ўтказиш ҳуқуқи бор эди. Бироқ, кўринишидан, улар бу банддан фойдаланмасликка қарор қилишган, шу сабабли Суперкубок бошқа мамлакатда ўтади.

«Бу мураккаб масала, бизда маълум шартномалар бор ва шуни айта оламанки, турнир Саудия Арабистонида бўлмайди. АҚШда ўйнаш ғояси бор, шунингдек, яна бир халқаро вариант ҳамда бир йил давомида мусобақани Италиянинг ўзида ўтказиш варианти мавжуд», — дея А Серия раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда GR Parlamento Radio RAI.

Италия Суперкубоги яна «тўртлик финали» форматида ўтказилиши кутилмоқда. Унда амалдаги чемпион ва Италия Кубоги соҳибидан ташқари, А Сериянинг иккинчи жамоаси ва ўтган мавсумдаги Кубок финалчиси иштирок этади.

2025 йил декабрь ойида ўтказилган мусобақада «Наполи» ғолиб чиққан эди, ўшанда неаполликлар финалда «Болонья» билан тўқнаш келишганди.

Киритилди: 05:42, 12.05.2026.
Ўқилди: 1020 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4098]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4052]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3572]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3212]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2885]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2880]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2783]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2580]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2535]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик