Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Де Дзерби: «Лигада қолиш учун кураш Чемпионлар лигасидан фарқ қилади»

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби АПЛнинг 36-турида «Лидс» билан қайд этилган дуранг (1:1) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ушбу натижадан сўнг «шпорлар» хавфли ҳудудда бораётган ва 18-ўринни эгаллаб турган «Вест Хэм»дан 2 очкога илгарилаб кетишди. Де Дзерби жамоаси ҳозирда 17-поғонани эгаллаб турибди.

«Биз яхши ўйнадик, ажойиб эмас, лекин босим жуда кучли эди. Хотиржам ҳаракат қила олмадик.

Тезда ғалабани қўлга киритишни истагандик. Якунда шуни тушундимки, биз мавсум охиригача курашишимиз керак бўлади.

«Лидс» яхши ўйин кўрсатди. Умид қиламизки, улар «Вест Хэм»га қарши ҳам худди шундай ўйнашади, чунки шундай қилиш керак.

Белгиланган пенальтидан [Телнинг хатоси туфайли] афсусдаман, чунки бунгача Матис ажойиб гол урганди. У жуда ёш ва мен учун бу муаммо эмас. Унинг иштиёқи ва руҳиятидан мамнунман.

Биз у қадар сифатли ўйин кўрсата олмадик, лекин лигада жон сақлаб қолиш учун кураш мана шундай бўлади — барча учрашувларни хотиржам ўтказиб бўлмайди. Ўйинимизни яхшилашимиз ва одатларимизни ўзгартиришимиз шарт. Жон сақлаб қолиш учун кураш Чемпионлар лигаси учун курашдан фарқ қилади», — деди Де Дзерби.

Киритилди: 05:52, 12.05.2026.
Ўқилди: 183 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик