Ҳужумчи Неймар Бразилия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган таркибидан жой олди. Ушбу рўйхатга жами 55 нафар футболчи киритилган.
34 ёшли «Сантос» форвардининг кенгайтирилган таркибга киритилгани ҳақида нуфузли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Унинг таъкидлашича, Неймарнинг қайдномада борлиги «тасдиқланган», гарчи Бразилия терма жамоасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳозирча бу ҳақда маълумот берилмаган бўлса-да.
Бироқ Неймарнинг ушбу рўйхатдан жой олиши унинг мундиалда иштирок этишига тўлиқ кафолат бермайди. Карло Анчелотти Жаҳон чемпионати учун якуний таркибни кейинроқ танлаб олади.













