Франция Лига 1 мусобақасининг якунланган мавсуми бўйича йилнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди. Тўлиқ таркибдан "ПСЖ"нинг беш нафар футболчиси ўрин олди.
Мавсум рамзий терма жамоаси билан танишинг: Риссер; Ҳакимий, Сарр, Пачо, Мендеш; Толиссо, Витинья, Сангаре; Товен, Дембеле, Гринвуд.
Чемпион жамоа — "ПСЖ"дан Ашраф Ҳакимий, Виллиан Пачо, Нуну Мендеш, Витинья ва Усмон Дембеле рамзий таркибга киритилди.
Шунингдек, рамзий ўн бирликдан "Ланс"нинг тўрт нафар аъзоси, "Лион"дан Толиссо ва "Марсель"дан Мейсон Гринвуд жой олди.













