Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Каррагер: «Слотнинг «Ливерпул»даги тақдири Тен Хагникидек бўлишидан хавотирдаман»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клубининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер жамоа бош мураббийи Арне Слот атрофидаги вазият борасида ўз хавотирларини билдирди.

Ҳозирда мерсисайдликлар АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб туришибди.

«Мени «Ливерпуль» ва Арне Слот билан боғлиқ вазият хавотирга солмоқда. Эрик тен Хаг билан боғлиқ воқеа такрорланмайдими? У биринчи мавсумни аъло даражада ўтказди, иккинчисини жуда ёмон, лекин дастлабки натижалари эвазига ўз ишини сақлаб қолди.

Кейин эса октябрь ёки ноябрь ойларига келиб ҳамма нарса остин-устун бўлиб кетди ва барибир мураббийни алмаштиришга тўғри келди.

Бу «Ливерпуль» мухлисларининг қўрқуви, аммо биз эшитаётган хабарларга кўра, Арне Слотга кейинги мавсумда яна бир имконият берилади.

Кўпчилик мухлислар Хаби Алонсо клубга келишга тайёрлигига ишонишганди. Аммо кўринишидан, клуб Слот борасида бир қарорга келиб бўлган. Хаби Алонсонинг «Челси» билан музокаралар олиб бораётгани кўп нарсадан далолат беради. Агар унда «Ливерпуль»да мураббий алмашиши мумкинлиги ҳақида бирор-бир ички сезиш бўлганида, у ўша ерга ўтган бўларди», — деди Жейми Каррагер.

Киритилди: 12:11, 12.05.2026.
Ўқилди: 191 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик