«Герта»нинг 16 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Кеннет Айххорн «Манчестер Сити» эътиборига тушди.
Ингилиз клуби немис футболчисини сотиб олиб, Бундеслигада тажриба тўплаши учун уни «Байер»га ижарага беришни режалаштирмоқда.
Шунингдек, иқтидорли хавбекка «Бавария», «Боруссия Дортмунд» ва «Лейпциг» каби жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Байер»нинг ўзи ҳам футболчини доимий асосда сотиб олиш ниятидан воз кечмаган.
Айххорннинг шартномасидаги товон пули 10-12 миллион евро атрофида экани айтилмоқда. Ушбу мавсумда футболчи иккинчи Бундеслигада 16 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйишга улгурди.













