«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Ла Лигадаги ғалаба шарафига ташкил этилган чемпионлик парадида Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш истагини билдирди.
«Мухлислар бизни бутун мавсум давомида қўллаб-қувватлаб туришди, шунинг учун бу қувончни улар билан баҳам кўриш биз учун жуда муҳим. Улар билан ўртамизда жуда яхши алоқа ўрнатилган.
Таркибимизда шу ерда улғайган академия тарбияланувчилари жуда кўп. Ёш футболчилар жамоа учун бор кучларини беришмоқда ва ўйлайманки, биздаги бу бирдамлик мухлисларга ҳам кўчмоқда.
Ёш ўйинчилар бизга катта энергия беришяпти. Улар юқори маҳоратга эга ва айнан шунинг учун ҳам биз совринлар ютмоқдамиз.
Бу жамоа ғалабаларга жуда чанқоқ. Биз кўплаб совринларни, айниқса, Чемпионлар лигасини ютишни хоҳлаймиз ва бунга эришиш учун бор кучимизни ишга соламиз», — деди Френки де Йонг.













