Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Моуриньо «Реал»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар фонида баёнот берди

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо Португалия чемпионати доирасидаги «Брага»га қарши ўйиндан (2:2) сўнг ўз келажаги борасида қачон аниқ жавоб беришини маълум қилди.

Аввалроқ мутахассис «Реал» бошқарувини қўлга олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

1 март куни қолмоқчи эканингизни айтгандингиз. Шу воқеалардан кейин ҳозир шартнома имзолаган бўлармидингиз?

— Йўқ. Чунки 1 март — бу 1 март. Чемпионатнинг сўнгги ҳафтаси эса келажак ёки шартномалар ҳақида ўйлайдиган пайт эмас. Ҳозир биз ўз миссиямиз, яъни «мўъжиза» яратиш ҳақида қайғуришимиз керак. Менимча, мўъжиза деганда нимани назарда тутаётганимни тушуниб турибсиз.

Мавсумнинг ҳал қилувчи палласига кирганимиздан бери ҳеч кимни эшитмасликка қарор қилдим.

Олдимизда ҳали «Эшторил»га қарши ўйин бор. Душанба кунидан бошлаб эса ҳам ўзимнинг, ҳам «Бенфика»нинг келажаги борасидаги саволларга жавоб бера оламан, — деди Моуриньо.

Ҳозирда «Бенфика» Португалия чемпионати турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда ва Чемпионлар лигаси саралаши йўлланмасини берувчи 2-ўрин (ҳозирда у ерда «Спортинг» бор) учун имкониятни сақлаб қолган. Сўнгги тур олдидан «Спортинг» икки очколик устунликка эга.

Киритилди: 12:21, 12.05.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик