«Милан»нинг собиқ ҳимоячиси Тео Эрнандес йирик жанжал марказида қолди. Футболчининг собиқ ҳайдовчиси франциялик ўйинчи енгилтак қизлар ва «кулдирувчи газ» билан зиёфатлар уюштирганини сўзлаб берди. Бу ҳақда ҳайдовчи журналист Фабрицио Коронага берган интервьюсида маълум қилган.
Таъкидланишича, Эрнандес ҳатто енгил табиатли хонимларни бир жойдан иккинчи жойга ташиш қулай бўлиши учун махсус фургон ҳам сотиб олган. Зиёфатларда футболчилар ҳаво шари ичидаги азот оксидидан нафас олишган, сўнгра хизмат ҳақи 1500 дан 2500 еврогача бўлган «муҳаббат парилари» қуршовида Чемпионлар лигаси мадҳиясини баланд овозда қўйишган.
Теонинг бундай кечаларига Чалханўғли, Браим Диас, Кастильехо, Доннарумма, Тонали, Леау ва Ибрагимович ташриф буюриб турган. Айни дамда Эрнандес Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубида тўп сурмоқда.













