Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Комо» президенти стадион таъмирланишини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Комо» президенти Мирван Суварсо клуб таркибидаги италян футболчилари сонини оширмоқчи эканлиги ва «Синигалья» стадионини модернизация қилиши ҳақида баёнот берди. Ҳозирда жамоа аренаси еврокубок ўйинларини ўтказиш бўйича УЕФА талабларига жавоб бермайди.

«Ишларни ёзнинг охиригача якунлашга умид қиламиз. Таъмирлаш ишлари якшанба кунги ўйиндан сўнг дарҳол бошланади», — деди клуб президенти La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Суварсо клубнинг муваффақияти фақат пул билан боғлиқ деган фикрларни рад этди: «Футболда катта харажатлар ҳеч қандай натижа бермаган мисоллар жуда кўп. Шу сабабли шунчаки пул сарфлаш эмас, балки барқарор ва даромад келтирадиган клуб қуриш муҳим».

Шунингдек, президент жамоада италян футболчилари деярли йўқлиги мавзусига ҳам тўхталди: «Биз доимий равишда италянларни қидирамиз. Аммо улар жуда қиммат ва уларни бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиб бўлмайди. Бизга Орсолини, Бастони, Димарко, Камбьяги, Пеллегрини каби ўйинчилар ёқади, лекин ҳозирча улар биз учун жуда қимматлик қилади».

«Комо» айни дамда турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда ва Конференциялар Лигасида иштирок этишини нақд қилган. Жамоа тўртинчи ўриндан 2 очко орқада қолган ҳолда, Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш имкониятини ҳам сақлаб турибди.

Киритилди: 15:52, 12.05.2026.
Ўқилди: 150 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик