Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Синнер: "Доимо чўққида бўлиш имконсиз"

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси, италиялик Янник Синнер Римда ўтаётган АТР1000 сериясига кирувчи турнирдаги ўз ўйин даражаси ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.

– Ушбу «Мастерс»да аллақачон кўплаб кутилмаган натижалар қайд этилди. Сизнингча, иккита сетидаги ғалабагача давом этадиган ўйин формати хатога камроқ имкон қолдириши сабабли бундай турнирларни «Катта дубулға»га қараганда анча таранг ва кучлироқ қиладими?

– Айтиш қийин. Менимча, «Катта дубулға» турнирларида босим барибир кучлироқ бўлади. Бундай мусобақалар йилига атиги тўртта. Албатта, бу ерда вазият бутунлай бошқача. Сиз Мадриддан кейин келасиз, у ерда кортлар жуда тезкор, бу ерда эса шароитлар бошқача ва анча мураккаб. Бугун яна кучли шамол бўлди. Бундай шароитда ҳақиқатан ҳам юқори даражадаги теннис намойиш этиш осон эмас.

Шу билан бирга, бу нормал ҳолат. Баъзи ўйинчилар вақти-вақти билан бироз кўпроқ қийинчиликларга дуч келишади. Теннис шунақа. Ҳар доим энг юқори чўққида бўлишнинг иложи йўқ. Қандай бўлмасин, кутилмаган натижалар ҳар бир турнирда содир бўлиши мумкин. Бу бизнинг спортимизнинг бир қисмидир.

Киритилди: 16:13, 12.05.2026.
Ўқилди: 156 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик