Кириш Регистрация

Каземиро: "Реал"дагилар орқага қарамайди"

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Каземиро «Реал»нинг ғалаба қозониш менталитетини таърифлаб берди.

«Биз фақат Ла Лигада ғолиб чиқсак, ҳамма: «Чемпионлар лигаси-чи?», дейди. Фақат Чемпионлар лигасини ютсак: «Ла Лига-чи?», дейишади. Агар ҳам Чемпионлар лигасини, ҳам Ла Лигани қўлга киритсак: «Кейинги мавсумни кутайлик-чи», дейишдан тўхташмайди. «Реал»нинг моҳияти мана шунда.

Менга «Реал» ёқади, чунки у ерда сиз ортга қарамайсиз — ҳар доим «кейингиси» ҳақида ўйланади. Менимча, «Манчестер Юнайтед»да ҳам худди «Мадрид»дагидек — қандай бўлмасин, ғалаба қозониш керак. Майдонда бор кучни бериш шарт. Мен учун энг муҳими — ғалаба. «Реал»да ҳам бир ўйинда ютганимиздан сўнг, дарҳол кейингиси ҳақида ўйлардик. Ортга қарамасдан. Кечаги куннинг аҳамияти йўқ», — деди Каземиро «МЮ» собиқ ҳимоячиси Рио Фердинандга берган интервьюсида.

Киритилди: 19:57, 12.05.2026.
Ўқилди: 1041 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик