Кириш Регистрация

Гюлер «Реал»да Винисиус ва Крооснинг натижаларини ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер Ла Лиганинг жорий мавсумида ноёб статистик кўрсаткич қайд этди. 21 ёшли туркиялик футболчи Испания чемпионати доирасида 70 та хавфли вазият яратди — бу клубнинг сўнгги йиллардаги энг яхши натижасидир. Бу ҳақда Madrid Muse хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, «қаймоқранглилар»нинг ҳеч бир футболчиси 2019/20 йилги мавсумдан бери бундай кўрсаткичга эришмаган эди. Ушбу давр ичидаги иккинчи натижа Винисиус Жуниорга тегишли бўлиб, у 2021/22 йилги мавсумда 68 та хавфли вазият яратган. Кучли учликни Тони Кроос якунлаб турибди — германиялик ярим ҳимоячи 2020/21 йилги мавсумда жамоадошларига 67 та зарба бериш имкониятини яратиб берган.

Жорий мавсумда Арда Гюлер Ла Лига доирасида 32 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 9 та голли узатмани ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 11:24, 13.05.2026.
Ўқилди: 565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик