Кириш Регистрация

«Барселона» чемпионлик парадида 750 000 мухлис қатнашди

Баҳо:
+2 | -

«Барселона» кетма-кет иккинчи бор қўлга киритилган Ла Лига чемпионлигини катта шодиёна билан нишонлади. The Athletic нашрининг маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар беришича, Каталония клубининг зафарли юришини томоша қилиш учун шаҳар кўчаларига тахминан 750 000 нафар мухлис чиққан.

Жамоа футболчилари ўтирган очиқ автобус Барселонанинг энг диққатга сазовор жойлари бўйлаб беш соатдан ортиқ ҳаракатланди. Ишқибозлар ўз кумирларидан дастхат олиш илинжида автобус томон турли буюмларни улоқтиришди.

Хусусан, ёш ҳимоячи Пау Кубарси Каталониянинг машҳур «фуэт» колбасасига дастхат қўйиб берган бўлса, Педри ўзи туғилиб ўсган Канар оролларидан келтирилган бананларга имзо чекди.

Байрам тадбирлари якунида автобус маҳаллий вақт билан соат 22:00 атрофида «Камп Ноу» стадионига қайтиб келди. Бу вақтга келиб ҳам стадион атрофидаги оломон тарқалмаган эди — мухлислар клуб мадҳиясини куйлаб, футболчиларни олқишлар билан кутиб олишди.

Киритилди: 13:14, 13.05.2026.
Ўқилди: 750 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик