Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» Родри билан шартномани узайтиришга яқин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес яқин вақт ичида клуб билан янги меҳнат шартномасини имзолаши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Маттео Моретто хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Родрига жиддий қизиқиш билдираётган Мадриднинг «Реал» клуби футболчини сотиб олиш бўйича ҳали ҳеч қандай расмий қадам ташлагани йўқ. Ҳозирги вақтда «Олтин тўп» соҳиби «Реал»га ўтишдан кўра, «Манчестер Сити» билан келишувни узайтиришга яқинроқ турибди. Якуний қарор яқин кунларда қабул қилиниши кутилмоқда.

Таъкидланишича, «шаҳарликлар» бир неча ҳафтадан бери Родри билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда ва эндиликда бу жараённи тезлаштириш ниятида.

29 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Бугун соат 00:00 да унинг жамоаси «Кристал Пэлас»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 15:19, 13.05.2026.
Ўқилди: 553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик