Кириш Регистрация

Альваро Арбелоа: «Мураббий ўз футболчилари учун қалқон бўлиши керак»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Ла Лига 36-тури доирасидаги «Овьедо»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида футболчилар билан ишлаш услуби ҳақида гапирди.

Мураббийнинг ОАВ олдида футболчиларини ҳимоя қилиши ва баъзилар уни «юмшоқ мутахассис» деб ҳисоблаши борасидаги фикрига Арбелоа қуйидагича жавоб берди:

«Қарорларимга нисбатан бўлаётган танқидларни тушунаман. Мен кўпинча ўйлаганларимни айтаман, баъзида эса айтишим керак бўлган гапларни гапираман. Лекин мен футболчиларга айнан шундай муносабатда бўламан ва ёшлар жамоасида ишлаганимда ҳам шундай йўл тутганман. Мураббий ўз футболчилари учун қалқон бўлиши шарт.

Улар билан юзма-юз қолганимда эса, бу ерда айтмаслигим керак бўлган гапларни айтаман. Ва бу доимо ҳурмат доирасида бўлади. Мен талабчан бўлганман, уларни олдинга ундаганман, нима устида ишлаш кераклигини, нимани яхши бажарганимиз-у, қаерда хато қилганимизни тушунтирганман... Ўз ёндашувимни ўзгартирмаган бўлардим», — дейди Арбелоа.

Киритилди: 19:02, 13.05.2026.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик