Кириш Регистрация

Жоао Педро Дрогба билан қиёслашларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Жоао Педро Лондон клубининг айрим мухлислари уни «кўклар» афсонаси Дидье Дрогба билан қиёслаётганига изоҳ берди.

«Дрогба — «Челси»нинг афсонаси. Баъзи мухлислар: «Балки биз янги Дрогбани топгандирмиз?» деб ҳазил қилишади. Лекин мен бу ҳақда ҳаддан ташқари кўп ўйламасдан, шошилмай, ўз йўлимдан боришга ҳаракат қиламан», — деди Жоао Педро TNT Sports ва Lance нашрларига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Дидье Дрогба «Челси» сафида 2004 йилдан 2012 йилгача, шунингдек, 2014 йилдан 2015 йилгача тўп тепган. Ивуарлик ҳужумчи Лондон клуби таркибида 14 та совринни қўлга киритган, жумладан, 4 марта Англия Премьер-лигаси чемпиони бўлган ва 2011/12 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.

Киритилди: 19:20, 13.05.2026.
Ўқилди: 764 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик