Кириш Регистрация

Санья: "Агар "Бавария" Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанида, Олисе "Олтин тўп"ни қўлга киритган бўларди"

Баҳо:
+ | -

«Арсенал», «Манчестер Сити» ва Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Бакари Санья «Бавария» вингери Майкл Олисенинг жорий мавсумдаги ўйинларига юқори баҳо берди.

Oddschecker нашрига берган интервьюсида Санья «Бавария»нинг ЕЧЛдан чиқиб кетгани футболчининг шахсий ютуқларига таъсир қилишини таъкидлади.

«Менимча, агар у ушбу мавсумда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққанида, «Олтин тўп»ни қўлга киритган бўларди. «Бавария»нинг «ПСЖ»дан мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этгани унинг йўлини тўсиб қўйди. Аммо у Бундеслига ва ЕЧЛда феноменал мавсумни ўтказди. Олисе майдондаги ҳақиқий рассомдир.

Афсуски, одамларнинг хотираси қисқа. Кўпчилик фақат «ПСЖ»га қарши ўйинни эслаб қолади ва уни танқид қилишни бошлади. Бу эса «Олтин тўп» учун курашда унга қарши ишлайди. У кучли учликка кирмаса керак, аммо яқин 3-4 йил ичида бу совринни қўлга киритишига ишонаман», — дейди Санья.

Шунингдек, собиқ футболчи «Бавария»нинг еврокубоклардаги иштирокига тўхталар экан, «ПСЖ»га қарши дастлабки ўйиндаги 20 дақиқалик омадсизлик ва жавоб учрашувидаги ҳакамларнинг қарорлари жамоага қимматга тушганини таъкидлади.

Маълумот учун, Майкл Олисе жорий мавсумда «Бавария» сафида барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 30 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:30, 13.05.2026.
Ўқилди: 603 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик