Франция чемпионати 2025/2026 мавсумининг қолдирилган 29-тур учрашувида «Ланс» ўз майдонида «ПСЖ»ни қабул қилди. «Боллар-Делелис» стадионида бўлиб ўтган баҳсда парижликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳисоб 29-дақиқада Хвича Кварацхелия томонидан очилди. 90+3-дақиқада Ибрагим Мбайе меҳмонларнинг устунлигини мустаҳкамлади.
Ушбу ғалабадан кейин «ПСЖ» 76 очко билан Франция чемпионлигини муддатидан аввал расман қўлга киритди. «Ланс» эса 67 очко билан мавсумни иккинчи ўринда якунлайдиган бўлди. Чемпионат тугашига яна бир тур қолган.
Жорий мавсумда жамоалар 4-тур доирасида ҳам ўзаро тўқнаш келган бўлиб, ўшанда ҳам «ПСЖ» 2:0 ҳисобида зафар қучган эди.
Кейинги турда «ПСЖ» «Париж»га қарши майдонга тушади, «Ланс» эса «Лион» билан баҳс олиб боради. Лига 1нинг 34-тур учрашувлари 17 май куни бўлиб ўтади.
Франция — Лига 1, 29-тур
13 май 2026 йил. Ланс. «Боллар-Делелис» стадиони.
«Ланс» — «ПСЖ» 0:2
Голлар: Кварацхелия 29, Мбайе 90+3.













