Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Маркус Тюрам: «Ўтган мавсумдаги муваффақиятсизлик бизга қўшимча куч бағишлади»

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби навбатдаги муваффақиятга эришиб, Италия Кубоги финалида Римнинг «Лацио» жамоасини мағлубиятга учратди.

Римдаги «Олимпико» стадионида кечган баҳс тақдири биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал бўлди — миланликлар рақиб дарвозасига иккита гол уриб, устунликни ўйин охиригача сақлаб қолишди.

Учрашувдан сўнг «Интер» ҳужумчиси Маркус Тюрам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

«Бу йилги муваффақиятларимиз учун ўтган мавсум пойдевор бўлиб хизмат қилди. Ўшандаги омадсизликлар бизни янада олдинга интилишга ундади. Ҳозир жуда хурсандмиз. Албатта, «Интер» мен келгунимга қадар ҳам совринлар ютарди, бу доим буюк клуб бўлган. Лекин бу бизнинг қувончимизни камайтирмайди», — дея Тюрамнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sport Mediaset.

Киритилди: 08:36, 14.05.2026.
Ўқилди: 211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик