Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Рома» Маленнинг трансферини тўлиқ сотиб олди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Рома» клуби «Астон Вилла» ҳужумчиси Дониэлл Маленнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олиш бандини фаоллаштирди.

Римликлар 27 ёшли Нидерландия терма жамоаси аъзоси учун 25 миллион евро тўлайдиган бўлди. Қайд этилишича, «Рома»нинг еврокубокларга йўлланма олиши трансфер борасидаги келишувнинг автоматик тарзда амалга ошишини таъминлаган.

Мален жорий йилнинг январь ойида ижара асосида «Рома» сафига келиб қўшилган эди. У А Сериянинг 16 та учрашувида майдонга тушиб, 13 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг маҳсулдор ўйини жамоанинг муваффақиятларида муҳим рол ўйнади.

Маълумот учун, А Сериянинг 36 туридан сўнг «Рома» турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Фаолияти давомида Мален «Боруссия Дортмунд», ПСВ клубларида, шунингдек, «Арсенал» ва «Аякс» жамоаларининг ёшлар тизимида тўп сурган.

Киритилди: 08:52, 14.05.2026.
Ўқилди: 369 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик