«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол «Кристал Пэлас» устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг жамоадоши Фил Фоденнинг маҳоратига юқори баҳо берди. Фоден учрашувнинг биринчи бўлимида иккита голли узатмани амалга ошириб, «шаҳарликлар»нинг чемпионлик пойгасида қолишини таъминлади.
Гвардиол инглиз футболчисининг майдондаги ноёб қобилиятини алоҳида эътироф этди.
«Биз Филнинг кичик майдонда, тор доирада қанчалик кучли эканини биламиз. У билан бирга ўйнаш менга жуда ёқади. У исталган лаҳзада кутилмаган вазият ярата олади — бугун бизга айнан шу нарса керак эди. Ажойиб пас. Баракалла, биродар!» – дея Гвардиолнинг сўзларини келтиради City Report.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалабадан сўнг Хосеп Гвардиола шогирдлари навбатдаги муҳим баҳсга тайёргарлик кўришмоқда. Шанба куни, 16 май санасида «Манчестер Сити» Англия Кубоги финалида «Челси»га қарши майдонга тушади.













