Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Барселона» чемпионликни нақд қилгандан кейинги «анъанавий» мағлубиятлар сериясини давом эттирди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 36-турида «Барселона» меҳмонда «Алавес»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу учрашувга каталонияликлар муддатидан олдин чемпион сифатида етиб келишган эди, бундан эса лигада қолиш учун курашаётган мезбонлар унумли фойдаланиб кетишди.

Barca Universal нашрининг қайд этишича, «кўк-анорранглилар» тўртинчи бор қаторасига чемпионликни қўлга киритганидан кейинги илк ўйинда мағлубиятга учрамоқда. Бу ғалати серия 2019 йилда «Сельта»дан қабул қилинган мағлубият билан бошланган эди. Кейинчалик 2023 йилда «Реал Сосьедад», 2025 йилда эса «Вильярреал» жамоалари янги чемпионни мағлуб этишган.

Шундай қилиб, Ханс-Дитер Флик шогирдлари ушбу нохуш анъанани 2026 йилда ҳам давом эттиришди. Шунга қарамай, «Барселона» турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси «Реал Мадрид»ни 14 очкога ортда қолдириб, яққол пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 11:32, 14.05.2026.
Ўқилди: 149 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик