«Манчестер Юнайтед» клуби Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ярим ҳимоячиси Жоб Беллингемга яна қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда TEAMtalk.
Англия клуби 20 ёшли хавбекни ўтган ёздаёқ кузатган эди. Ўшанда у «Сандерленд» сафида муваффақиятли мавсум ўтказиб, жамоаси билан плей-офф орқали Премьер-лигага чиққанди. Бироқ футболчи ўшанда фаолиятини Германияда давом эттиришга қарор қилган ва акаси Жуд Беллингем йўлидан борган эди.
Дортмунддаги қийин стартдан кейин Жоб Беллингем асосий таркибдан мустаҳкам жой олди ва барча мусобақаларда 44 та учрашувда майдонга тушди.
Марказий чизиқни кучайтириш вариантларини излаётган «Манчестер Юнайтед» ҳозир яна унинг трансфери имкониятини кўриб чиқмоқда.













