Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этиш арафасида — Маттео Моретто

Баҳо:
+ | -

Матбуотда «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг келажаги борасидаги муҳокамалар тинмаяпти. Таниқли инсайдер Маттео Мореттонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, польшалик тўпурар каталонияликлар сафидан кетишга жуда яқин турибди.

Левандовскининг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси шу йилнинг июнь ойи якунида ниҳоясига етади. Аввалроқ 37 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, нуфузли Transfermarkt портали тажрибали ҳужумчини айни дамда 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Якунланаётган 2025/2026 йилги мавсумда Роберт Левандовски «Барселона» либосида 44 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 18:09, 14.05.2026.
Ўқилди: 880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик