Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор

Улуғбек Бақоев: «Об-ҳаво шароитидан келиб чиқсак қийин ўйин ўтказдик деган бўлардим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган “Машъал” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди

“Об-ҳаво шароитидан келиб чиқсак қийин ўйин ўтказдик деган бўлардим. Муҳими биринчи голни уриб олдик. "Машъал" устунлик қилишга, вазиятлар яратишга ҳаракат қилди. Дарвозамиз олдида кескинлик ярата олди. Биз эса иккинчи тўпни киритишга муваффақ бўлдик. Танаффусга қулай ҳисобда йўл олдик. Ҳаммаси яхши кетаётганди. Рақиб қарши ҳужумларда жазолашга уринди, шу боис ўйин охири асабий кечди деган хулоса бор. "Сўғдиёна" жамоасини, футболчиларимни ғалаба билан табриклайман. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз.

— Ўзингизга кўрсатилган сариқ карточка борасида фикрингиз қандай?

— Футболда ҳиссиётлар шундай жунбушга келади. Бу вазиятда тўқнашув бўлди.

— Турли жамоалар бошқарувида "Машъал"га қарши футболчиларни бошлаб тушгансиз. Ўйинчилик вақтингизда ҳам тўқнаш келгансиз. Четдан қараганда "Машъал"нинг бундай инқирозга тушиб қолишига нима сабаб деб ўйлайсиз?

— Аввало бошқа жамоалардаги вазиятни муҳокама қилишга ҳаққим йўқ. Бу этикага ҳам тўғри келмайди. Боз устига матбуот анжуманида. Лекин фикримча "Машъал" футболчиларида руҳий жиҳатдан инқироз кузатиляпти. Кўриниб турибди, тўпни назорат қилишмоқда, зарбалар, қарши ҳужумлар ҳаммаси бор. Фақат руҳият етишмаяпти. Кетма-кет мағлубиятлар албатта босим юклайди. Бу профессионал фикрим. Аммо жамоа ичида нима бўлаётганини билмайман.

— "Машъал" уй учрашувларини Ғузорда ўтказмоқда. Бугунги учрашувда майдон сифатига қандай баҳо берасиз? Майдон Суперлигани қабул қила оладими?

— Бу ҳақда футболимиз мутасаддиларига юзланиш керак. Ким рухсат бериш ёки бермаслигини биз ҳал қилмаймиз», - деди Бақоев.

Манба: https://t.me/pfcsogdianauz
Киритилди: 23:13, 14.05.2026.
Ўқилди: 1233 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бавария» Чемпионлар лигасида тарихий маррага етди — буни аввал фақат «Реал» уддалаган [2968]

Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити аниқланди [2229]

Левандовски МЛС ўйинидан олдин стадион туннелида Месси ва Суарес билан қучоклашиб кўришди (видео) [2044]

«Комо» Чемпионлар лигасидаги тарихий дебютида «РБ Лейпциг»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ) [1987]

ФИФА қоидаларни ўзгартирмоқда: Хулиан Альварес каби трансферлар осонлашиши мумкин [1982]

ЕЧЛ. Умарали Раҳмоналиев ўйнаган баҳсда “Сабаҳ” “Манчестер Юнайтед”га мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1911]

"Челси" Фермин Лопес трансфери учун рекорд даражада маблағ ажратиши мумкин [1877]

ЕЧЛ. "МЮ" - "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда! [1422]

«Реал» Хаби Алонсонинг трансфер мақсадига яна қайтди [1328]

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Ромеронинг қўпол ўйинини танқид қилди [1314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик