Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг жисмоний ҳолати ва ўйин даражаси ҳақида фикр билдирди.

Роберто Мартинес Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги «Ан-Наср» — «Ал-Ҳилол» учрашувини кузатди. 1:1 ҳисобида якунланган баҳсда Португалия терма жамоаси мураббийи Рубен Невеш, Жоау Феликс ва Криштиану Роналду каби миллий жамоа футболчиларининг ҳаракатларини диққат билан кузатган.

Мартинеснинг сўзларига кўра, Роналдунинг Саудия чемпионатига кўчиб ўтиши унинг даражасига таъсир қилмаган.

— Криштиану ҳали ҳам ғалаба қозониш учун улкан иштиёққа эга ва мен унинг Саудия Арабистонига кўчганидан кейин даражаси пасайганини кўрмаяпман. У жуда юқори савияда ўйнамоқда ва Португалия терма жамоаси учун нақадар муҳим эканини исботлади. Барча ютуқ ва муваффақиятларига қарамай, ундаги иштиёқ ҳали ҳам сақланиб қолган, — деди Роберто Мартинес Goal нашрига.

Шу билан бирга, мураббий аввалги хизматлар автоматик равишда асосий таркибдан жой кафолатламаслигини таъкидлади.

— Фақат ютуқларнинг ўзи терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас. Жамоага муваффақият қозонишда ёрдам бериш керак. У сардор ва фантастик натижаларга эришган бўлишига қарамай, унда ҳам миллий жамоанинг бошқа ҳар қандай футболчиси каби мажбуриятлар бор, — деди мутахассис.

Кутилишича, Роберто Мартинес Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун якуний таркибини 19 май куни эълон қилади. Агар Криштиану Роналду рўйхатга киритилса, бу унинг фаолиятидаги олтинчи жаҳон чемпионати бўлади.

Португалия ЖЧ-2026даги иштирокини 17 июнь куни Конго ДР терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Шунингдек, гуруҳ босқичида жамоа Ўзбекистон ва Колумбияга қарши ҳам майдонга тушади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 23:16, 14.05.2026.
Ўқилди: 668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик