Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Месси Роналдунинг жаҳон рекордини такрорлади

Баҳо:
+2 | -

Лионель Месси МЛС доирасидаги «Цинциннати»га қарши кечган сўнгги ўйинда дубль қайд этди. Аргентиналик юлдуз учрашувнинг 24 ва 55-дақиқаларида гол уриб, «Интер Майами»нинг 5:3 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

«Inter Miami News Hub» нашрининг хабар беришича, Месси икки ва ундан ортиқ гол урилган ўйинлар сони бўйича Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади — эндиликда ҳар икки футболчида бундай ўйинлар сони 240 тани ташкил этмоқда. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Лионель бу натижага эришиш учун португалиялик «рақиби»га қараганда 168 та камроқ учрашувда майдонга тушган.

Месси МЛСнинг жорий мавсуми тўпурарлар рўйхатида 11 та гол билан иккинчи ўринда бормоқда. Июнь ойида саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби 39 ёшга тўлади. Ҳозирда «Ан-Наср»да тўп тепаётган Роналду эса шу йилнинг февралида 41 ёшини қаршилаган эди.

Киритилди: 09:51, 15.05.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик