Римнинг «Лацио» клуби устози Маурицио Сарри жорий мавсум якунида иш жойини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.
Журналистнинг маълумотларига кўра, 67 ёшли мутахассисни таклиф қилишга «Аталанта» раҳбарияти қизиқиш билдирмоқда. Сарри Раффаэле Палладино истеъфога чиқарилган тақдирда асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
Маурицио ўтган йилнинг июнь ойидан бери «бургутлар»ни бошқариб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Италия Серия А турнир жадвалида «Лацио» тўққизинчи, бергамоликлар эса еттинчи ўринни эгаллаб турибди.













