Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Бруну Фернандеш: «Райс «Манчестер Юнайтед»да ўйнаши керак эди, у «Арсенал»ни танлаганидан хафа бўлдим»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби сардори Бруну Фернандеш ярим ҳимоячи Деклан Райсни ўз жамоасида кўришни жуда ҳам хоҳлаганини маълум қилди. Маълумот учун, Англия терма жамоаси аъзоси 2023 йилнинг ёзида «Вест Хэм»дан «Арсенал»га қарийб 117 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.

«Мен ҳар доим Райсни «Манчестер Юнайтед»да ўйнаши керак бўлган футболчи деб ҳисоблаганман. У «Арсенал»ни танлаганида жуда қаттиқ хафа бўлдим. Менга ҳар доим у клубимизга идеал даражада мос келадигандек туюларди», — дея Бруну Фернандешнинг сўзларини келтирмоқда таниқли журналист Бен Жейкобс.

Эътиборли жиҳати, Деклан Райс ва Бруну Фернандеш айни дамда Премьер-лиганинг жорий мавсумдаги «Энг яхши футболчиси» номи учун асосий даъвогарлар қаторида ўзаро рақобатлашмоқда.

Киритилди: 13:17, 15.05.2026.
Ўқилди: 465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик