Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Шеймус Коулман 17 йилдан сўнг «Эвертон»ни тарк этади

Баҳо:
+ | -

37 ёшли ирландиялик ҳимоячи Шеймус Коулман мавсум якунлангач, Англиянинг «Эвертон» клубини тарк этади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

«Шеймус Коулман — «Эвертон» тарихидаги энг буюк ўйинчилар ва сардорлардан бири — клубдаги 17 йилдан ортиқ давом этган шонли фаолияти келаси ойда шартнома муддати тугаши билан ниҳоясига етишини эълон қилди.

2009 йил январида Дэвид Мойес даврида «Слайго Роверс»дан 60 минг фунт стерлинг эвазига кўчиб ўтган мухлисларнинг севимлиси, эндиликда ушбу ёзни кейинги қадамлари бўйича қарор қабул қилишга бағишлайди. Ҳимоячи ё «Эвертон»да мураббийлик лавозимини эгаллаши, ёки бошқа клуб ва Ирландия терма жамоасида футболчилик фаолиятини давом эттириши мумкин.

«Эвертон»нинг замонавий иконаси, майдонда ва унинг ташқарисидаги етакчилиги ҳамда ишига бўлган муносабати билан танилган, жамоадошлари ва ходимларнинг суюклиси бўлган Коулман Премьер-лига доирасидаги ўйинлар сони бўйича (372 та ўйин) клуб рекорчиси ҳисобланади», — дейилади «Эвертон» хабарида.

Киритилди: 16:45, 15.05.2026.
Ўқилди: 630 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик