Кириш Регистрация

UFC. Нганну: «Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман»

Баҳо:
+ | -

UFC’нинг оғир вазндаги собиқ чемпиони Фрэнсис Нганну аралаш яккакурашларга қайтиши олдидан баландпарвоз баёнот бериб, ўзини MMA тарихидаги энг яхши жангчи деб атади.

«Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман. Ҳа, маълум бир вақтда бор эътиборимни боксга қаратган эдим. Лекин қайтиш мен учун осон бўлди. Фарқни ҳис қилдим, бошқа йўналишга назар солдим. Боксда ҳам астойдил машқ қилганман. Энди эса қўлимдан нима келишини кўрсатиб қўяман», — деди Фрэнсис Нганну матбуот анжуманида.

Нганну Most Valuable Promotions (MVP) лигаси турнирининг марказий жангларидан бирида бразилиялик Фелипе Линсга қарши октагонга тушади. Жанг 16 майдан 17 майга ўтар кечаси Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтади.

Киритилди: 17:12, 15.05.2026.
Ўқилди: 743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик