Кириш Регистрация

Хаби Алонсо келаси мавсум «Челси» бош мураббийига айланиши мумкин

Баҳо:
+3 | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо келаси мавсумдан бошлаб Лондоннинг «Челси» жамоасини бошқариши мумкин.

talkSPORT журналисти ва инсайдери Бен Жейкобснинг маълум қилишича, томонлар ўртасида келишувга эришишга яқин қолинган.

Манбага кўра, айни пайтда «Челси» раҳбарияти бутун эътиборини Англия Кубоги финалига қаратган. Лондонликлар бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.

Учрашувдан кейин “кўклар” раҳбарияти испаниялик мутахассис билан музокараларни қайта тиклашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо «Реал»ни 2025 йил июнидан 2026 йил 12 январига қадар бошқарган. У бош мураббий сифатида 28 та ўйинда жамоани майдонга олиб тушиб, 20 та ғалаба, 3 та дуранг ва 5 та мағлубият қайд этган.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:34, 16.05.2026.
Ўқилди: 1192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик