Кириш Регистрация

«Андижон» футболчиси Дмитрий Краев бошидан операция қилинади

Баҳо:
+ | -

Олий лигага қайтишни мақсад қилган "Андижон" жамоасининг айни пайтда биринчи лигада муваффақиятли иштирок этишида жамоа сафидаги барча футболчилар катта ҳиссасини қўшмоқда. Шулар қаторида иқтидорли ҳужумчи Дмитрий Краев ҳам "Андижон"ни кучлилар сафига қайтишига ёрдам беришни мақсад қилган ҳолда йил бошида жамоа таркибига қўшилганди. Аммо кутилмаганда бетоб бўлиб қолгани боис Краев учун мавсум эрта якунланди.

Иккинчи босқич баҳслари бошланганда Краевнинг соғлиғида кутилмаганда муаммолар пайдо бўла бошлади. Тиббий текширувлар натижасида футболчи бошини (миясини) операция қилдириши кераклиги ойдинлашди. Албатта футболчини бундай касалликка учраши миллионлар ўйинида камдан-кам содир бўлади. Афсуски, Краев жароҳлик столига ётишга мажбур. Боз устига бундай операция Москвада қилиниши талаб этилмоқда. Шу боис айни пайтда футболчига руҳий ҳамда моддий ёрдам керак. Ҳозирда "Андижон" жамоаси мураббийлари, у билан бирга тўп сурган футболчилар ва яқинлари Краевга ҳар тарафлама ёрдам беришга тайёр. Қолаверса, яқин кунларда унинг номига ҳисоб рақами очилиши режалаштирилган. Бундан ташқари 6 сентярбь куни "Зарафшон" клубига қарши ўтадиган учрашувда "Соғлом авлод" стадионида Дмитрий Краевнинг даволаниши учун хайрия тадбири ташкил этилади.

"Андижон" жамоасининг мураббийлари, футболчилар ва ходимлари ҳамда мухлислар номидан Дмитрий Краевни тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 19:14, 02.09.2013.
Ўқилди: 4542 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3830]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3448]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3423]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3275]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3273]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2896]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2106]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2033]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1918]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик