«Ливерпуль» клуби собиқ сардори Стивен Жеррарднинг ҳисоблашича, ҳатто энг оғир дамларда ҳам Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш жамоа учун энг кам (минимум) вазифа бўлиши керак. Айни пайтда клубда ЕЧЛга бориш кафолати йўқ — жума оқшомида «Ливерпуль» ўзининг тўғридан-тўғри рақобатчиси бўлмиш «Астон Вилла»га имкониятни бой бериб қўйди.
«Чемпионлар лигаси — бу «Ливерпуль» учун энг кам вазифа. Буни ҳамма тушуниб турибди. Ёзда яхши трансфер кампаниясини ўтказиш ва кейинги мавсумда ўсишга эришиш лозим», — дея Стивен Жеррарднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC Sport.
Ҳозирги вақтда «Ливерпуль» Англия чемпионати (АПЛ) турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.













