Кириш Регистрация
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР 0-1 Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия

40 ёшли Нойер нима учун «Бавария»да қолишга қарор қилганини айтди

Баҳо:
+ | -

Мануэль Нойер «Бавария» билан шартномани узайтириш сабабларини тушунтирди. Бугун дарвозабон Мюнхен клуби билан 2026/27 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган янги битимга имзо чекди.

– Мануэль, энди ҳаммаси расмийлашди: сиз «Бавария» билан шартномангизни яна бир йилга узайтирдингиз. Бундан қанчалик мамнунсиз?

– Мен жуда ҳам хурсандман! Бир қарорга келишим учун бироз вақт керак бўлди — шунчаки шошилишни истамадим. Бу, биринчи навбатда, мен учун, лекин албатта клуб ва жамоа учун ҳам жуда муҳим қарор эди. Ҳозир ушбу қарорим тўғри бўлганига тўлиқ ишончим комил.

– Агар хулоса қиладиган бўлсак — нима учун Мануэль Нойер «Бавария» билан шартномасини яна бир йилга узайтирди?

– Чунки мен учун бу ерда ҳамма нарса идеал даражада: бизда ажойиб мураббийлар штаби ва фантастик таркиб бор. Мен ўз қийматимни яна бир бор исботлай олдим. Биз ҳатто энг юқори даражада ҳам исталган рақибни мағлуб эта оламиз, — деди Нойер.

Германия Бундеслигасининг жорий мавсумида 40 ёшли дарвозабон 21 та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 7 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 12:50, 16.05.2026.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик