Кириш Регистрация

Хаби Алонсо «Челси» бош мураббийига айланмоқда

Баҳо:
+ | -

«Челси» ва Хаби Алонсо ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришиб бўлди. Нуфузли манбаларнинг хабарига кўра, испаниялик мутахассис «кўклар» билан 2030 йилгача мўлжалланган шартномани имзолаган ва бу ҳақда яқин вақт ичида расман эълон қилинади.

Журналист Бобби Винсентнинг маълумотларига кўра, «Челси» раҳбарияти муваффақиятсиз ўтган жорий мавсумдан тўғри хулоса чиқарган. Алонсо лондонликлар бошлиқларининг жамоа даражаси ҳақидаги фикрига қўшилади: таркиб етарлича яхши, бироқ юқори ўринлар учун курашиш мақсадида айрим позицияларни кучайтириш талаб этилади. Ёзда клуб янги бош мураббийнинг талабларига биноан 3-4 нафар футболчини трансфер қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо шу йилнинг январь ойида Мадриднинг «Реал» клубидан истеъфога чиқарилган эди. У у ерда ярим йилдан сал кўпроқ вақт давомида фаолият юритишга улгурди.

Киритилди: 10:18, 17.05.2026.
Ўқилди: 765 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик