Кириш Регистрация

Нагельсманн «Бавария» раҳбарининг оғир айбловларига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн «Бавария» фахрий президенти Ули Хёнесснинг яқинда қилган баёнотига муносабат билдирди. Мюнхен клуби бошқарув аъзоси немис миллий терма жамоаси устозини таркибни ҳаддан ташқари кўп ротация қилаётганликда танқид қилиб, бу бўлажак Жаҳон чемпионатидаги эҳтимолий муваффақиятсизликка сабаб бўлишини айтган эди. Шунингдек, Хёнесс 38 ёшли мутахассисни эгоцентризм (ўзига бино қўйиш) ва футболчиларни оммавий равишда танқид қилишда айблаганди.

«Мен Улига нисбатан чексиз ҳурмат ҳис қиламан. У ишониб бўлмас муваффақиятларга эришган ва «Бавария»нинг Европа футболи грандига айланишида асосий ролни ўйнаган. Унда менинг телефон рақамим бор ва агар унда қандайдир муҳим гап бўлса ёки жамоа билан ишлаш бўйича маслаҳат бермоқчи бўлса, у билан суҳбатлашишдан доим хурсандман», — дея аввалроқ «Бавария»ни бошқарган Нагельсманннинг жавобини келтиради Bayern & Germany.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Германия терма жамоасига Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Эквадор терма жамоалари рақиблик қилади.

Киритилди: 10:28, 17.05.2026.
Ўқилди: 450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик