Кириш Регистрация

Флик Бастони трансферини блоклади

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони Ханс-Дитер Флик сабабли «Барселона»га ўтмаслиги мумкин. Трансфер айнан германиялик мураббий туфайли боши берк кўчага кириб қолди, чунки у италиялик футболчи ўзининг тактик тизимига у қадар мос келмаслигига тобора кўпроқ ишонч ҳосил қилмоқда, дея хабар беради инсайдер Маттео Моретто.

Флик 27 ёшли ўйинчининг айрим техник хусусиятларига жиддий шубҳа билан қарамоқда. «Барса» спорт директори Деку бир неча ой давомида ушбу трансфер устида ишлаган эди, бироқ энди ҳамма нарса барбод бўлиши мумкин. Бош мураббий клуб раҳбариятидан бозорда бошқа вариантларни қидириб кўришни сўрамоқда. Бастони трансферидаги яна бир тўсиқ — унинг юқори нархи ва «Интер»нинг ён босишни истамаётганидир.

Киритилди: 11:32, 17.05.2026.
Ўқилди: 1931 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик