Кириш Регистрация

Лапорта Левандовскига хайрлашув мактубини ёзди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Роберт Левандовскига жамоа таркибидаги ўйинлари учун миннатдорчилик билдирди.

Кеча 37 ёшли ҳужумчи мавсум якунланганидан кейин «кўк-анорранглилар»ни тарк этишини эълон қилди.

«Ўзининг спортдаги истеъдодидан ташқари, «Барселона» ва мамлакат тарихида ўчириб бўлмас инсоний из қолдираётган шахс — Роберт Левандовскига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

У клуб учун қийин бўлган пайтда етиб келганди ва бу трансфер унинг айнан «Барса»да ўйнаш истагидаги қатъияти туфайли амалга ошганди. Унинг фаолияти ва обрўси жамоанинг ўзига бўлган ишончини оширишда ҳал қилувчи рол ўйнади. Жамоа сўнгги тўрт йил ичида уч бор чемпионликни қўлга киритди ва бунда Робертнинг профессионаллиги, фидойилиги ҳамда голларининг ҳиссаси катта бўлди.

«Барса» ва Каталония доимо сенинг уйинг бўлиб қолади! Ҳаммаси учун раҳмат ва тез орада кўришгунча!» — деб ёзди Лапорта.

Киритилди: 12:58, 17.05.2026.
Ўқилди: 668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик