Кириш Регистрация

«Арсенал» топ-ҳужумчини текинга қўлга киритиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Душан Влахович ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «Mundo Deportivo» журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, сербиялик ҳужумчида Англия Премьер-лигасининг топ-клубида иш бошлаш варианти мавжуд. Влаховични ўз сафига қўшиб олишга Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Тўпчилар» Душанни текинга қўлга киритишлари мумкин, чунки унинг «кекса синьора» билан шартномаси 2025/2026 йилги мавсум якунида ниҳоясига етади.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида 26 ёшли Влахович 17 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйган.

Киритилди: 15:17, 17.05.2026.
Ўқилди: 909 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик