Кириш Регистрация

Хёйлундни сотиб олиш шарти кучга кирди

Баҳо:
+ | -

«Наполи» Чемпионлар лигасига йўлланма олганидан сўнг, «Манчестер Юнайтед»дан даниялик ҳужумчи Расмус Хёйлундни тўлиқ сотиб олади. Жамоа «Пиза» устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ушбу мусобақа йўлланмасини нақд қилди. Хёйлунд ушбу учрашувда ўз ҳисобига гол ва голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

The Athletic нашрининг хабарига кўра, тўлақонли трансфер суммаси 44 миллион еврони ташкил этади. Футболчини сотиб олиш ҳақидаги банд ижара шартномасига киритилган бўлиб, у неаполликларнинг бош еврокубокка йўл олиши билан кучга кириши белгиланган эди. Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ «Наполи» раҳбарияти жамоа Чемпионлар лигасига чиқа олмаган тақдирда ҳам ҳужумчини барибир сотиб олишини маълум қилганди.

23 ёшли футболчи жорий мавсумни муваффақиятли ўтказди — у 43 та учрашувда 15 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга ошириб, Ромелу Лукакуга муносиб ўринбосар бўла олишини исботлади.

Киритилди: 19:46, 17.05.2026.
Ўқилди: 811 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик