Кириш Регистрация

А Серия. Муддатидан олдин чемпион бўлган «Интер» ўз уйида «Верона» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 2025/2026 йилги мавсуми 37-туридан ўрин олган Миланнинг «Интер» ва «Верона» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ўйин Миландаги «Джузеппе Меацца» стадионида бўлиб ўтди. Баҳсни бош ҳакам Андреа Кальцавара бошқариб борди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиндаги дастлабки гол Андриас Эдмундссон томонидан урилди — меҳмонлар ҳимоячиси иккинчи бўлим бошида, 47-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Учрашув сўнгида, 90+1-дақиқада эса «Верона» ҳужумчиси Кирон Боуи ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

«Верона» 37 та ўйиндан сўнг Серия А турнир жадвалида пастдан иккинчи — 19-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 21 очко мавжуд. Муддатидан олдин чемпионликни нақд қилган «Интер» эса 86 очко билан биринчи ўриндан жой олган.

Италия — А Серия. 37-тур

17 май 2026 йил, якшанба. 18:00 (Тошкент вақти)

«Интер» (Милан) — «Верона» (Верона) — 1:1

Голлар: 1:0 – 47' Эдмундссон (автогол), 1:1 – 90+1' Боуи

Киритилди: 20:04, 17.05.2026.
Ўқилди: 576 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик