Кириш Регистрация

Ла Лига. Винисиуснинг голи "Реал"га "Севилья" устидан ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" сафарда Испания чемпионати 37-тури доирасида "Севилья"ни мағлуб этди — 1:0.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Винисиус Жуниор гол урди. "Қаймоқранглилар" бутун ўйин давомида рақиб дарвозаси томон фақатгина битта аниқ зарба йўллашди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Реал" ўз очколарини 83 тага етказиб олди ва Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бундан аввалроқ "Барселона" муддатидан олдин чемпионат олтин медалларини нақд қилиб улгурган эди.

«СЕВИЛЬЯ» — «РЕАЛ МАДРИД» — 0:1

Гол: Винисиус Жуниор 15 (0:1).

«Севилья»: Влаходимос, Суасо, Салас, Кастрин, Кармона (Х. Санчес, 70), Осо (Ромеро, 78), Соу, Гудель (Агуме, 54), Варгас (Эджуке, 54), Мопе (А. Санчес, 53), Адамс.

«Реал»: Куртуа, Ф. Гарсия, Хейсен, Рюдигер, Карвахаль, Питарч (Мастантуоно, 70), Тчуамени (Камавинга, 70), Беллингем (Лейва, 87), Диас (Александр-Арнолд, 77), Винисиус Жуниор (Г. Гарсия, 77), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Гудель (48), А. Санчес (80), Х. Санчес (84).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:02, 18.05.2026.
Ўқилди: 887 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик