Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Аҳрор Равшанбеков: “Япония билан ўйинда ҳам дубл ёки хет-трик қилишга ҳаракат қиламан”

Баҳо:
+ | -

U17 Осиё Кубогида қатнашaётган Ўзбекистон U17 терма жамоамиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани билан бир қаторда мусобақадаги иштирокини давом эттирмоқда.

Куни кеча чорак финалда Жанубий Кореяга қарши учрашув 2:2 ҳисобида якунланди ва пенальтилар сериясида вакилларимиз ғолиб чиқди ҳамда ярим финалга йўл олди. Энди финалга чиқиш учун Японияга қарши беллашамиз.

Терма жамоамиз таркибида «Андижон» жамоамиз футболчиси Аҳрор Равшанбеков ҳам иштирок этяпти ва у барчанинг ишончини қозонмоқда. Кореяга қарши ўйинда у иккита гол урди. Ҳозиргача 4 та гол муаллифига айланган Равшанбековнинг ўз олдига қўйган мақсади катта.

«Андижон» клуби матбуот хизмати эса Аҳрор билан боғланди ва ундан интервью олди.

— Аҳрор, аввало, ажойиб ўйин билан табриклайман. Жанубий Кореяга қарши ўйиндан қандай таассуротлар қолди?

— Ўйинда ғалаба қозонишимизга ишонгандик. Албатта, ютганимиздан жуда хурсанд бўлдик. Энди ярим финалда Япония билан ўтадиган учрашувга “настрой” қиляпмиз.

— Сиз учрашувда дублга эришдингиз ва ўзингизни кўрсата олдингиз. Иккита гол уришингизни кутганмидингиз? Бу ҳақида нима дея оласиз?

— Бу чемпионатдаги мақсадим тўпурар бўлиш. Аслида Жанубий Кореяга қарши ўйинда хет-трик қилиш мақсадим бор эди. Майли, иккита гол уриш ёзилган экан, иккита тўп киритдим.

— Мусобақа давомида адашмасам голларингиз 4 тага етди ва тўпурар бўлиб турибсиз. Асосий мақсадингиз ҳам айнан тўпурарликми ёки омад келяптими? Яна нечта гол урмоқчисиз?
— Голларим сони 4 тага етди. Олдимизда ярим финалда Японияга қарши ўйин кутиб турибди. Ушбу ўйинда ҳам дубл ёки хет-трик қилишга ҳаракат қиламан. Фақат омад билан боғлиқ эмас. Мен ўз олдимга мақсад қўйганман ва шунинг учун қаттиқ меҳнат ва ҳаракат қиляпман.

— Ярим финалда энди Япония турибди. Бўлажак ўйинга тайёргарлик қандай олиб бориляпти ва нима кутяпсиз?
— Японияга қарши ўйинга 100 фоиз тайёрмиз. Мураббийларимизнинг кўрсатмалари билан Худо хоҳласа ғалаба қозониб, финалга чиқамиз. Боя айтганимдек, бўлажак ўйинда ҳам ўзимни яхши томонлама кўрсатиб, 2-3 та гол уриш мақсадим бор.

— Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳам қўлга киритилди. Ўшанда нималарни ҳис қилдингиз?
— Албатта, жаҳон чемпионатига чиққанимиздан бахтиёрмиз. Лекин бизнинг мақсадимиз шу билан тугамаган. Осиё Кубогида финалга чиқиб, чемпионликни қўлга киритиш асосий вазифамиз.

— Барча мухлислар ва шу жумладан Андижон халқи ҳам кузатиб, қўллаб-қувватлашмоқда. Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кейин илк табрикларни кимдан олдингиз?
— Аввало, ота-онам табриклашди. Амакимларим, дўстларим, ошна-оғайниларимдан табриклар келди.

— Мундиал йўлланмасини қўлга киритгач, жамоадаги иштиёқ ва шижоат янада кўтарилгандир-а?
— Албатта, жамоамизнинг ўзига ишончи анча ошди. Кореяга қарши ўйиндан кейин ҳам ўзимизга бўлган ишонч янада кучайган. Худо хоҳласа, Японияни ютсак ва мақсадимизга эришсак, Осиёда энг зўри бўламиз.

— Одатда чорак финал ярим финалдан оғир бўлади, дейишади. Шу фикрга қўшиласизми?
— Албатта, ўзига яраша қийин бўлади. Чорак финал ҳам, ярим финал ҳам финалга тенг ўйинлар. Бунинг устига рақибларимиз кучли эди. Жанубий Корея ҳам ана шундайлардан бири эди. Япония билан ҳам қийин ўйин бўлади. Бўлажак рақибимиз яхши формада келган, жамоаси зўр.

— Ярим финалда ҳам омад тилаймиз.
— Раҳмат.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:56, 18.05.2026.
Ўқилди: 657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик