Кириш Регистрация

ЖЧ-2026 олдидан суперформа: Месси май ойидаги 4 та ўйинда 10 та голли ҳаракатни амалга оширди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси яна бир бор ажойиб сермаҳсуллик намойиш этмоқда. 38 ёшли футболчи «Портленд Тимберс»га қарши кечган ва 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувда гол урди ҳамда голли узатмани амалга оширди.

Умумий ҳисобда аргентиналик юлдуз май ойидаги тўртта ўйинда «гол+пас» тизими бўйича ўнта очко жамғаришга улгурди — бешта гол ва шунча голли узатма. Бундан аввал форвард «Орландо Сити»га қарши баҳсда 1+1, «Торонто» билан ўйинда 1+2 ва «Цинциннати»га қарши учрашувда 2+1 кўрсаткичини қайд этган эди.

Жорий йилнинг 17 июнь кунида Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги илк ўйинини ўтказади — ўшанда Австрия рақиблик қилади. Шундан сўнг «альбиселесте»ни Жазоир (22.06) ва Иордания (28.06) терма жамоаларига қарши баҳслар кутмоқда.

Киритилди: 09:32, 18.05.2026.
Ўқилди: 841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик